Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оналар аскар фарзандлари билан дийдорлашди
14:15 / 2025-01-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда Андижон, Нукус шаҳарларида хизмат бурчини ўтаётган самарқандлик аскар йигитлар ота-оналари билан телемост орқали дийдорлашди. 

“Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда профессионал миллий армия юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашнинг муҳим омили эканлиги алоҳида таъкидланди.

Мулоқотда намунали хулқи ва ҳарбий қисмдаги фаоллиги билан сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган аскарлар ота-оналари ҳарбий қисм қўмондонликлари томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

[gallery-21162]

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА