Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Она" вояга етмаган боласини ҳовлига қамаб, турли йўллар билан муттасил қийнаган
11:19 / 2020-02-06

Она меҳри бетимсол ва унинг ўлчови йўқ.


Она меҳри бетимсол ва унинг ўлчови йўқ. Аллоҳ таоло оналар қалбига шундай ғаройиб ва беқиёс меҳр-муҳаббат уруғини жойлаганки, бунинг таърифига тил ожиз. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир йўлларида ҳар-хил тақдирларни кузатамиз. Боласидан воз кечган, дилбандини нималаргадир алишган “она”лар йўқ десак гапимиз ҳақиқатдан узоқлашади. 

Афсуски, ана шундай оналардан бири Ф.Ф ўзининг 2014 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Ф.Жни ожизлигини била туриб, танасининг турли қисмларига қўллари ва ўтмас жисмлар билан уриб, муттаасил дўппослаган ва ҳовлисига қамаб, турли йўллар билан қийнаган. 

Кармана тумани СТЭБнинг хулосасига кўра, вояга етмаган Ф.Жда бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиши, бош энса, юз, лунж, иккала елка, билак ва қўл кафти иккала болдир соҳаси юмшоқ тўқималарининг ва тери ости гематомалари сўрилиш босқичи, бурун қирраси, ўнг қўл елка, тирсак бўғими, ўнг қўл кафт ташқи юзаси, чап қўл билак бўғими, тирсак, чап кўз пастки қовоқ, чап томон кўкрак қафаси 9-10-қовурғалар проекцияси, чап томон думба, ўнг оёқ тизза, болдир, кафт, чап оёқ тизза, болдир соҳалардаги қонталашлар, бош энса соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, шу соҳадаги шилинма, бош энса юқори қисмидаги, ўнг қўл ва ўнг оёқ кафт соҳаларидаги шилинма каби жароҳатлари билан соғлиқни бузилишига олиб келган тан жароҳати етказганлиги аниқланиб, Ф.Фга Жиноят кодекси 110-моддаси 2-қисмининг “а,в“ бандлари билан 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Фаррух Қаҳҳоров,
Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси