ФОТОРЕПОРТАЖ
Мудофаа вазирлигига қарашли Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи битирувчиларига тантанали равишда диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов ва бошқалар битирувчиларни ушбу унутилмас кун билан қутлар экан, юрт тинчлиги, эл осойишталиги йўлида садоқат билан хизмат қилишга бел боғлаган жасур ўғлонларга муваффақият тиладилар.
Округ офицерлари, ўқитувчилар, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбирда юздан ортиқ битирувчига “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи дипломи топширилди. Битирувчиларнинг ўнга яқини билан олий ҳарбий билим юртларига давлат имтиҳонларисиз ўқишга кириш имконини берувчи имтиёзли диплом соҳиби бўлдилар.
[gallery-17922]
Тадбир таниқли санъаткорлар ижросидаги куй- қўшиқларга уланиб кетди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА