Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она ва бола саломатлиги энг муҳим вазифа
18:21 / 2022-07-14

Соғлиқни сақлаш вазирининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Элмира Баситханова бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари, жумладан, туғруқ ва акушерлик комплекслари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолияти билан танишди. Мавжуд камчилик ва муаммолар ўрганилди.

Мазкур ўрганишлар натижаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда кўпгина масалалар, яъни оналик ва болаликни муҳофаза этиш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш, соҳани трансформация қилиш масалалари муҳокама этилди.

–Президентимиз томонидан илгари сурилган скрининг ва перинатал марказларида оналик ва болаликни муҳофаза этиш, мутлақо янги тизимни йўлга қўйиш ва трансформация қилишдан кўзланган мақсадларимиз жуда катта, – деди йиғилишда Элмира Баситханова. – Сир эмас, ўтган 30 йил мобайнида юртимизда оналар ва болалар ўлимини олдини олиш бўйича бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилган. Аммо, олиб борилган ишлар халқаро талаб даражасига жавоб бермаган. Шунинг учун ҳам оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада ривожлантириш, халқаро талаб даражасига етказиш мақсадида тизимни трансформация қилишни даврни ўзи талаб этмоқда. Бу эса оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматни янада юқори босқичга чиқариш имконини беради. Шунга асосан, юртимизда, қолаверса Сирдарё вилоятида ҳам скрининг ва перинатал хизматларини такомиллаштириш, оналар ва болалар ўлимини олдини олиш бўйича мутлақо янгича тизимни йўлга қуйиш, бу борада аниқ, бир мақсадга йўналтирилган йўл хариталарини ишлаб чиқиш, уни амалиётга жорий этиш имконини беради.

Йиғилишда оналар ва болалар ўлимини олдини олиш, намунали тиббий хизмат кўрсатиш, бирламчи тиббий санитария-профилактика муассасаларида ишлаётган патронаж ҳамшира, доя томонидан аёлларни электрон реестрини юритиш, дояларни интеллектуал салоҳиятини ошириш, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни бартараф этиш, моддий техник ресурс ва бошқа кўпгина масалалар муҳокама этилди.

Йиғилиш сўнгида соҳа ходимларига қилиниши лозим бўлган ишлар, уни амалга ошириш механизмлари тўғрисида маслаҳат ва кўрсатмалар берилди.

Ш. Суяров, Ф. Тошматов,(суратлар) ЎзА.