Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она тилимиз ва адабиётимизни тарғиб этишдаги ҳамкорлик
17:48 / 2023-07-15

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси она тилимиз - ўзбек тилини халқаро миқёсда тарғиб этишга фаол ҳисса қўшиб келаётган ижодий ташкилотлардан саналади.

Уюшмада Оксфорд университети профессори, Низомий Ганжавий номидаги Озарбайжон ва Кавказшунослик маркази администратори Лейла Нажафзода,  мазкур университетнинг Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари факультети ислом санъати ва архитектураси кафедра доценти Зейнеб Юракли, шунингдек делегациянинг бир қатор тадқиқотчи вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда ўзбек тили ва адабиётимизни халқаро миқёсда  ўрганиш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Оксфорд университети Буюк Британиянинг қадимий олий ўқув юртларидан бири саналади. У ХII  асрнинг иккинчи ярмида Англиянинг Оксфорд шаҳрида ташкил этилган. Бугунги кунда университетда гуманитар, математика, физика, ижтимоий фанлар, тиббиёт, ҳаёт ва атроф-муҳит йўналишларида 62 та бўлим фаолият кўрсатади.

Шу билан бирга, университетда турли тадқиқот марказлари, илмий институтлар мавжуд. Ислом тадқиқотлари маркази, Осиё тадқиқотлари маркази, Низомий Ганжавий номидаги Марказий Осиё ва Кавказ тадқиқотлари маркази шулар жумласидандир.

Айтиш керакки, Ислом тадқиқотлари марказига 1985 йили асос солинган бўлиб, у Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази билан яқин алоқаларни йўлга қўйган.

Оксфорд университети илмий марказлари Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон тарихи ва маданиятини ўрганиш борасида бир қатор ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириб келади.

Учрашувда замонавий ўзбек адабиётини тадқиқ этиш борасидаги ҳамкорлик, уни янада кучайтириш, миллий адабиётимизнинг сара намуналарини хорижий тилларга таржима қилиш масалалари муҳокама этилди.

Н.Усмонова, ЎзА