Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она тилим мангу бўл омон
23:51 / 2023-10-22

Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Она тилим мангу бўл омон” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида мамлакатимиз спорт шуҳратини халқаро майдонларда улуғлаб келаётган ёш спортчилар, уларнинг мураббийлари иштирок этди.

Маросимда марказ директори Аброр Мамадалиев халқаро спорт мусобақаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган ёш спортчилар ҳаётида она тилининг аҳамияти, миллий ғурурни юксалтиришдаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Тадбирда марказ ўқувчи-спортчилари жорий йилнинг октябрь ойига қадар саксондан ортиқ халқаро мусобақаларда иштирок етиб, жаҳон чемпионатларида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали, Осиё чемпионатларида 7 та олтин, 7 та кумуш ва 14 та бронза медалларни қўлга киритгани таъкидланди.

Ўқувчи-спортчиларнинг бадиий чиқишлари, айтган шеър ва қўшиқлари байрам иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият бахш этди.  

Т. Рўзиев, ЎзА