Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она тили – миллат ғурури
11:45 / 2021-10-21

Ўзбек тили байрами муносабати билан бугун Самарқанд вилоятида ташкил этилган тадбирлар шаҳардаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғидан бошланди.

Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, таълим муассасалари, ижодий уюшмалар томонидан боғ марказидаги ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев йиғилганларни Ўзбек тили байрами билан табриклади. Ушбу сана муносабати билан куни кеча Президентимиз томонидан халқимизга байрам табриги йўлланиши кейинги йилларда юртимизда она тилимиз қадри ва нуфузини янада ошириш борасидаги сиёсат ва амалий ишларимизнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлгани таъкидланди.

Маросимдан сўнг ўтказилган маърфий тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Х.Очилов, “Ипак йўли” халқаро туризм университети биринчи проректори, тилшунос олим Ж.Элтазаров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ж.Сувонова жамият ва халқ ҳаётида давлат тилининг аҳамияти, она тилимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритди. Она тилини асраб-авайлаш, унинг софлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Шоирлар, талабалар ва хорижий мамлакатлардан келиб Самарқандда фаолият кўрсатаётган илм-фан вакиллари ўзбек тили ҳақида ўз дил сўзлари ва шеърлардан намуналар ўқидилар.

[gallery-4335]

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА