Она тарбияси — маърифат пойдевори
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ахборот-кутубхона марказида “Китобхон оналар” куни муносабати билан “Китобхон оналар — маърифат чироғи” номли бадиий-мусиқий кеча ўтказилди.
Тадбир оилада мутолаа маданиятини қарор топтириш ва онанинг тарбиявий ўрнини янада кучайтиришга қаратилди.

Кечада турли авлод вакиллари — бувижонлар, онахонлар, китобга ошно аёллар ҳамда уларнинг фарзандлари иштирок этишди. Ижодий чиқишлар орқали китобнинг инсон камолидаги аҳамияти, она тимсоли эса маърифат элчиси сифатида талқин этилди.

Айниқса, нуроний бувижонларнинг ҳаётий тажрибага бой, тарбиявий мазмундаги суҳбатлари тадбирга алоҳида руҳ бағишлади. Улар ўз мулоҳазаларида фарзанд қалбида билимга муҳаббат аввало оила муҳитида шаклланишини таъкидладилар.
Абдужалол Қаюмов, ЎзА