Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси ҳам тақиқланди
15:54 / 2022-08-28

Шу йил 9 сентябрдан кучга кирадиган “Реклама тўғрисида”ги янги Қонуннинг 35-моддасида овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларн ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси бўйича тартиблар белгиланди.

Қонунга кўра, бу маҳсулотларнинг рекламасида:

-  “улар дори воситалари ҳисобланади” ёки “даволаш хоссаларига эга” деган таассурот уйғотилмаслиги;

- қўллаш натижасида одамлар даволанганига, аҳволи яхшиланганига доир муайян ҳолатлар мисол келтирилмаслиги;

- уларни қўллаган жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорлик изҳорини ўз ичига олмаслиги;

- соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;

- биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалар бўйича тадқиқотлар ўтказилгани ҳамда давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги фактларни ҳаволалар қилиш, шунингдек, улардан тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш орқали дори воситаларига нисбатан афзаллиги ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;

- вояга етмаганлар истеъмол қилиши тақиқланган биологик фаол қўшимчалар рекламасида болалар тасвиридан фойдаланилмаслиги керак.

Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасида уларнинг дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш берилиши шарт.

Бундай маҳсулотлар рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш ҳам мумкин эмас.

Мазкур Қонуннинг 36-моддаси билан эса она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси ҳам тақиқланди.

ЎзА