Ўн ой давомида қарийб 32 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси қўлланилди
ССВ Матбуот хизматининг коронавирусга қарши вакцинациянинг 2022 йил январь ойи якунлари бўйича таҳлилларига кўра, айни пайтда юртимизда 7 турдаги вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилган.
Ўтган 10 ой давомида жами 42 183 286 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 76 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.
Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 31 989 099 дозага етган.
ЎзА