Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўн бир дзюдочимиз Осиё чемпионати медаллари учун курашади
12:50 / 2024-08-29

Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 16 давлатдан 169 нафар спортчи баҳслашмоқда. Улар қаторида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. Аҳамиятлиси, бугунги саралаш беллашувларидан сўнг 11 нафар дзюдочимиз қитъа чемпионатининг медаллари учун татамига чиқадиган бўлди. Аниқроғи, саккиз полвонимиз финалда олтин, уч нафари эса бронза медали учун беллашади.

Қуйида медаллар учун курашадиган полвонларимиз билан танишасиз:  

Олтин медаль учун  

-40 кг: Динара Ҳасанова  

-44 кг: Дилноза Ҳамитова  

-52 кг: Нигина Умирзоқова  

-50 кг: Хушнудбек Бурҳонов  

-55 кг: Муҳаммад Носиров  

-60 кг: Баҳром Асадов  

-60 кг: Муҳаммад Машарипов  

-66 кг: Умирзоқ Қурбонмуродов  

Бронза медаль учун  

-48 кг: Наргиза Дўстмаматова  

-48 кг: Зуҳра Алимова  

-55 кг: Дилшод Каримов  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА