Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўмонликлар Технопаркда бўлди
12:34 / 2024-12-13

Ўмон Султонлиги Савдо саноат палатасининг Жанубий Аш-Шарқия муҳофазасидаги бошқармаси раиси Анвар Ҳамид Ал-Сананий бошчилигида 30 га яқин тадбиркорлар делегацияси Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.

Маълумки, Технопаркда 20 дан зиёд  лойиҳа йўлга қўйилган. Ўмонлик тадбиркорлар электрон газ ҳисоблагич, музлатгич, саноат кондиционерлари ва совутиш тизимлари, лифт ва эскалаторлар, сув насослари, изоляция маҳсулотлари, сув иситиш ускуналари, ошхона техникаси корхоналари, мис қувурлари ва мис арматуралари, қуёш сув иситгичлари, сэндвич-панеллар,  эшик ва дераза ромлари учун аксессуарлар билан яқиндан танишди. Бу товарлар хорижий брендлар назорати остида тайёрланиши боис минтақа бозорларидан ўрин эгаллаётгани эътироф этилди.

Бу ерда зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳам мавжудлиги, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида логистика маркази ташкил этилгани бизнес олами вакилларига манзур бўлди.  

Ўмонлик меҳмонларга Технопаркда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берилди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА