Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омонлик қўрғони ёки Зангиота туманидаги махсус шифохона комплексининг қурилиши ҳақида
14:31 / 2020-04-08

Президентимиз топшириғи билан Зангиота туманида ҳам 10 минг нафар беморни қабул қилишга мўлжалланган шифохона қуриб битказилмоқда.


Президентимиз топшириғи билан Зангиота туманида ҳам 10 минг нафар беморни қабул қилишга мўлжалланган шифохона қуриб битказилмоқда.

Коронавирус пандемияси таъсиридан одамларни асраш ва тезроқ бу касалликни бартараф этиш учун дунё миқёсида барча куч ва воситалар сафарбар этилмоқда. Шундай синовли кунларда мамлакатимиз раҳбари раислигида эпидемиологик хизматни ривожлантириш, коронавирус пандемияси туфайли юзага келиши мумкин бўлган инқироз оқибатларини юмшатиш бўйича бир қатор видеоселектор йиғилишлари ўтказилди.

Дарҳақиқат, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича президентимизнинг ташаббуслари, масалан соғлиқни сақлаш тизимининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, янги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва бошқа объектларни мавжуд вазият тақозосидан келиб чиққан ҳолда зудлик билан қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар ўзининг амалий натижаларини бермоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 100 минг киши карантинга олинган. Шунингдек, чет элдан олиб келинган салкам 13 минг фуқаро ҳам карантинга олинди.

photo_2020-04-04_15-06-55.jpg

Шу боис Тошкент вилоятида 10 минг кишини қабул қилишга мўлжалланган карантин зонаси барпо этилмоқда. Унинг битган қисмига хориждан келган 2 минг 200 дан ортиқ фуқаролар жойлаштирилди.

Ҳозир Зангиота туманида 10 минг ўринли 2 та вирусология шифохонаси қурилмоқда. Яқин кунларда ушбу шифо масканларида 2 мингта ўрин ишга туширилади.

Қайд этиш керакки, 23 март куни қуриш бошланган Зангиота карантин ҳудудидаги махсус вирусология шифохона комплексининг умумий майдони 130 гектарни ташкил қилади.

–10 минг ўринли шифохонанинг 5 минг ўринли биноси “Ўзбекистон темир йўллари” кўмагида бунёд этилмоқда, — дейди “Кўприкқурилиш трести” бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Ойбек Тўлаганов.– Бу ерда шифокорларга алоҳида хона, жарроҳлик, туғруқ бўлимлари, муолажа хоналари, тиббиёт бўлимларидан ташқари карантин ҳудудига келтирилганлардан шу ернинг ўзида таҳлил олиш учун лаборатория, ошхоналар, кир ювиш бўлими, утилизация бўйича алоҳида жой ҳам қурилмоқда. Вентиляция, тиббий кислород етказиб бериш, коммуникация тизимлари ҳаммаси замонавий тарзда жиҳозланади. Карантин ҳудудини яратишда барча санитар гигиеник нормалар ҳисобга олинган. Махсус шифохона комплексининг пойдевор ишлари якунланиб, енгил конструкциялар асосида бино деворлари ҳам битказилди.Қурилиш ишлари 3 сменада ташкил қилинган бўлиб, 2000 нафарга яқин қурувчи меҳнат қилмоқда. Айни кунда хоналар таъмири ҳам параллел равишда олиб борилмоқда. Заҳматкаш, уста қурувчилар биноларнинг том қисмини ёпиш ишларини бошлаб юбордилар.

Қурилиш майдонида 1000 дан зиёд махсус техникалар тиним билмай, ҳудудга қурилиш ашёлари, зарур маҳсулотларни ташиб бермоқда. Бунёдкорларимиз заҳматидан қад ростлаётган бу маскан қисқа фурсатларда фойдаланишга топширилади.