Омонбоев Бердиёр Ихтиёр ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Бадиий адабиёт воситасида ОТМ талабаларида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш методикаси” мавзусида
Омонбоев Бердиёр Ихтиёр ўғлининг 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика) ихтисослиги бўйича “Бадиий адабиёт воситасида ОТМ талабаларида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 13 январь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 111720, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси, 104-уй.
Тел: (99870) 712-27-55; факс: (99870) 712-45-41
e-mail: chdpi-kengash@umail.uz