Ўмон Элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад ал-Касирийни қабул қилди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболи, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар муҳокама қилинди.
[gallery-7376]
Мулоқотда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
С.Раҳимов, ЎзА