Ўмон билан савдо-иқтисодий алоқа кўлами кенгаяди
Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Ўмон савдо, саноат ва инвестицияни тарғиб қилиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуф билан учрашув ўтказди.
Икки давлат вакиллари савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш бугунги куннинг муҳим мавзуси эканини маъқулладилар.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида экспертлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш ва томонлар қизиқишига бирдек жавоб бера оладиган лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш жараёнини мувофиқлаштириш юзасидан келишувга эришилди.
Ўмон бизнес вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини амалга оширишга ҳам келишилди.
ЎзА