Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси. Бухоро вилояти кенгаши томонидан Вобкент туманининг чекка ҳудудида оммавий юриш марафони ўтказилди.
Унда партия тарафдорлари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари, педагоглар, тиббиёт ходимлари ва ёшлар қатнашди. 500 нафарга яқин аҳоли вакиллари тумандаги 7-мактабдан бошлаб, 5 километр узунликдаги масофани пиёда босиб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида марафон иштирокчилари бадантарбия машғулотларини ўташди. O'zLiDeP фаоллари, депутатлар сўзга чиқиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишди.
– Коронавирус пандемияси таъсирида спорт, айниқса, соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг афзаллиги нечоғли муҳимлигини барчамиз тушуниб етдик, – дейди O'zLiDeP Вобкент тумани кенгаши раиси Тўлқин Жўраев. – Инсоннинг иммун тизими қанчалик мустаҳкам бўлса, у касалликларга шунча кам чалинади. Шу боис бу каби юриш марафонларини тез-тез ўтказишга келишиб олинди.

– Ёшлар доимо шижоатли бўлиб келишган. Фақатгина уларнинг ана шу ғайратларини тўғри йўналтириш, ҳар бир эзгу ишларига мотивацион руҳ бағишлаш керак, — дейди ёш депутатлардан бири Нодир Қўлдошев. — Мен анчадан буён ёшлар билан ишлайман. Уларни спортга қизиқишини янада оширишда ана шундай оммавий марафонларларнинг алоҳида ўрни бор. Келажагимиз ворислари ҳозиргина якунланган тадбирда ҳам етакчилик қилишди.
Тадбир якунида сўзга чиққан O'zLiDeP фаоллари соғлиқнинг ўрнини ҳеч нима боса олмаслигини мисоллар ёрдамида тушунтиришди.
Зариф Комилов, ЎзА