Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий югуриш марафони ўтказилди
10:41 / 2025-11-18

Гулистон шаҳрида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва спортни янада оммалаштириш мақсадида навбатдаги оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Тадбир Сирдарё вилояти ҳокимлиги, спорт бўлимлари, Ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари ҳамда “Индорама” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Марафонда маҳаллий аҳоли билан бир қаторда хорижлик фуқаролар ҳам иштирок этди. Ҳар бир иштирокчи ўз жисмоний тайёргарлиги ва имкониятидан келиб чиқиб, 1, 3 ва 5 километр масофалар бўйича беллашишди.  

Беллашув натижаларига кўра, ғолиб ва совриндорлар махсус мукофотлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.  

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бундай оммавий спорт тадбирлари аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, ёшларнинг жисмоний ва маънавий ривожига ҳисса қўшиш, шу билан бирга маҳаллалардаги спорт инфратузилмасини ривожлантиришда ёрдам беради.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири