Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий югуриш марафони ўтказилди
15:09 / 2025-10-23

Нукусда “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт” йили” доирасида “Eco - Save Aral-2025” номли оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.

Унда олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ҳарбий хизматчилар ҳамда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли вакиллари фаол иштирок этишди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланишга йўналтиришдан иборат эди.

Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири