Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига:
оммавий тадбирни ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, уларга таҳдид солувчи ҳолатларда фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш шароитларини мавжудлигини ҳисобга олиш;
томошабинлар ва бошқа иштирокчиларга фавқулодда вазиятлар рўй берганда эвакуация қилиш тартиби, йўллари ҳамда йўналишлари ҳақидаги маълумотларни эълонқилинишини ташкил этиш;
оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектга кириш-чиқиш хавфсизлигини, объектга бориш ва кириш жойларида автотранспорт воситаларини ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилишини таъминлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
ЎзА