Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Оммавий қабуллар уч ойлиги” қандай натижа беряпти?
13:02 / 2022-05-26

Президент Администрацияси масъуллари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, қарийб ўттизта вазирлик, қўмита ва ташкилотлар раҳбарларининг “Оммавий қабуллар уч ойлиги” лойиҳасидаги қабуллари давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани, Бўка, Оққўрғон, Бўстонлиқ туманлари, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларида очиқ, жонли мулоқотлар ўтказиляпти. Мулоқотларда Олий суд, Судьялар олий кенгаши, вилоят, туман, шаҳар судлари масъуллари кўриб чиққан 372 та масаланинг 129 таси ижобий ҳал қилинди.  

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жазодан озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалар асосида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 114 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 97 нафар шахснинг ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди, 19 нафар шахс суд залидан озод этилди. 

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 50 нафар мурожаатчи аёл фойдасига алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган 4 та оила яраштирилди. 

Маълумотларга кўра, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятидаги олти кунлик оммавий қабулларида жами 4 минг 250 нафар мурожаатчининг 4 минг 617 та масаласи кўриб чиқилган. Уларнинг 1 минг 438 таси жойида ҳал қилиниб, 1 минг 302 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган. 1 минг 877 та мурожаатни ҳал қилиш бўйича эса аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, Президент Администрацияси ва Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олингани қайд этилган. 

Мафтуна Каримова, ЎзА