Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий китобхонлик ойлиги: “Бир фарзандга – уч китоб” акцияси
13:23 / 2022-05-01

Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ошириш, жумладан, болаларни мактабгача таълим ёшидан бошлаб китобга меҳрли қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент вилояти Бўка тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Оммавий китобхонлик ойлиги” доирасида “Китоб бизнинг дўстимиз” номли китобхонлар сайли ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси масъул ходимлари, ташкилотнинг ҳудудий бўлими ходимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бўка тумани бўлими мутахассислари, тарбиячи-педагоглар, болалар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

Асосий эътибор оилаларда китобхонлик муҳитини шакллантириш, болаларга мустақил фикрлашни ўргатиш ва бу жараёнда ота-оналарнинг ижтиомий фаоллигини оширишга қаратилди. Шундан сўнг мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларни рағбатлантириш ва бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатиш мақсадида “Китобхон оила”, “Китобхон болажон” кўрик-танлови, “Ойижоним ўқиб берган эртаклар”, “Ўн икки ой — ўн икки аллома”, “Китоб-илм чашмаси” каби мавзуларида ота-оналар, тарбиячи-педагоглар ҳамда тарбияланувчилар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар, “Фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида “Бир фарзандга – уч китоб” акцияси ташкил этилди.

Фаол иштирок этган ўғил-қизлар ва уларнинг ота-оналари, тарбиячи-педагогларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

А.Мусаев,ЎзА