Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омилкор ёшлар ҳосил йиғиш тараддудида
11:24 / 2024-09-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида маҳаллаларда “Ёшлар дафтари”га киритилган вақтинча ишсиз ёшларга экиндан бўшаган унумдор ерлар ажратилмоқда.         

Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани Қалдирғоч маҳалласида ҳам ушбу қарор асосида 20 нафар ёшга 50 сотихдан унумдор ер ажратилган бўлиб, ёшлар томонидан бу ерларга маккажўхори, карам, гул карам, ерёнғоқ каби сабзавот ва полиз экинлари экилган. Маҳалла ёшларининг меҳнатсеварлиги, ерга берган меҳри сабаб, бугун экинлар ҳосилга кириш арафасида. 

[gallery-19432]

Омилкор ёшлардан бири Мусулмон Элмуродов ҳам берилган ушбу имкониятдан унумли фойдаланмоқда. У ўзига тегишли майдонда ерёнғоқ етиштирди, шу кунларда ҳосил йиғиш тараддудида. Яна бир ёш миришкорлардан Санжарбек Диёров маккажўхори етиштириб, баракали ҳосил олиш ниятида.        

Яхши ният билан ерга уруғ қадаган ёшлар тез орада илк даромадига эга бўлади. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА