Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Омикрон"ни аниқлайдиган тест кўпаяди
07:44 / 2022-01-13

Россия Федерал биотиббиёт агентлиги ҳафтасига бир миллион тест тизими ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. "Омикрон"ни аниқлаш учун, лозим бўлса, тест ишлаб чиқариш ҳажми яна оширилади. Буюртма аллақачон туша бошлаган, деди Россия Федерал Тиббиёт-биология (ФТБА) раҳбари Вероника Скворцова.

Аввалроқ ФТБА мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган коронавируснинг омикрон штаммини аниқлаш тест тизими рўйхатга олингани ҳақида хабар берилган эди.

"Бир ярим кун ичида биз йирик давлат корпорацияларидан, Узоқ Шарқдан, мамлакатимизнинг Европа қисмига буюртмалар олдик”, деди Скворцова “Россия 24” телеканали эфирида.