Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омер Кожаман: “Ўзбекистонда сайловлар очиқлик транспарентлик асосида ўтди”
13:27 / 2019-12-23

Халқаро матбуот марказида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди.


Халқаро матбуот марказида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

ТТДҲК МДҲ бош котиби ўринбосари Омер Кожаманўз сўзида миссия вакиллари Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни бевосита кузатиб боргани ва бунинг учун зарур шароитлар таъминлаб берилганини қайд этди.

“Асосан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги сайлов участкаларида бўлиб, сайловчиларга яратилган шароитлар, овоз бериш жараёнларини кузатиб бордик.

Барчага, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларга, ёш болали аёлларга овоз беришда алоҳида шароитлар яратилгани эътиборга лойиқ. Номзодлар ичида аёллар кўпчиликни ташкил этиши, яъни парламентга кўрсатилган 750 номзоддан 41 фоизини аёллар ташкил этиши гендер тенгликни таъминлашга бўлган эътибор, албатта.

Аввало, сайловнинг миллий қонунчилик базаси халқаро стандартлар талаблари асосида шакллантирилгани, яъни Сайлов кодекси қабул қилингани бунга замин яратган.

Овоз бериш пайтида ҳам аҳолининг, аёллар ва ёшларнинг фаоллиги кузатилди.

Сайлов тугагандан сўнг бюллетенларни санаш жараёнини ҳам кузатдик. Бу жараён ҳам қонун талаблари асосида амалга оширилди.

Миссиямиз аъзоларига шикоят ва мурожаатлар тушмади. Сайлов пайти айрим камчиликлар учрагани, бунга эса вақтида маъмурий чоралар кўрилгани ҳақида эшитдик.

Эътиборлиси, сайлов билан боғлиқ барча жараёнлар оммавий ахборот воситаларида кенг қамровда, тўғридан-тўғри ёритиб борилди. Бу эса шаффофликни таъминлашда муҳим ўрин тутди.

Миссиямиз эътироф этадики, Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловлар очиқлик, транспарентлик асосида, халқаро сайлов стандартларига мувофиқ тарзда ўтди. Сайлов натижаси Ўзбекистоннинг келгуси тараққиётига хизмат қилади”.