Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омер Кожаман: “Сайловчиларнинг 80 фоизи сайловда иштирок этиши — Ўзбекистон учун катта ютуқ”
14:31 / 2021-10-25

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши кузатувчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Миссия Тошкентдаги сайловларни икки гуруҳга бўлиниб кузатди. Миссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига, шунингдек, сайловни ташкил етиш ва ўтказиш бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф етилган қоидаларига мувофиқ амалга оширди.

Сайловолди жараёнини кузатиш доирасида 2021 йил 22-23 октябрь кунлари миссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафойев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев билан учрашди.

Миссия сайловолди ташвиқот жараёнлари тўғрисида бевосита маълумот олиш учун барча 5 та сиёсий партиялар билан ҳам учрашувлар ўтказди. Учрашувларда делегация депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти учун асосий платформалари, уларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритиш имкониятлари, шунингдек, сайловолди ташвиқотини молиялаштириш, сайловнинг ҳуқуқий асослари, жумладан, сайлов тизимининг сифати билан боғлиқ ўзига хос масалаларни муҳокама қилди.

Турли манфаатдор томонлар билан ўтказилган учрашувларда миссияга сайлов жараёнининг ҳар бир жиҳати, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқаро ҳамжамият тавсиялари асосида Сайлов кодексига киритилган янги ўзгартиришлар, халқаро кузатувчилар миссияларининг иштироки, хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун овоз бериш жараёнига тайёргарлик кўриш тўғрисида батафсил маълумот берилди.  

— Кеча 30 дан ортиқ сайлов участкаларида кузатувчи сифатида иштирок этдик. Президент сайлови очиқ ва шаффоф, қонунчиликка ва тан олинган халқаро стандартларга асосланган ҳолда ўтказилди. Жараёнларга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилган. Ҳаммаси биз ўйлаганимиздан-да аъло ўтди. Биз Тошкентдаги 361-сайлов участкасида бюллетенлар санаш жараёнида ҳам қатнашдик. Сайловчиларнинг 80 фоизи сайловда иштирок этиши — Ўзбекистон учун катта ютуқ. Кузатувларимиз давомида ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлмадик. Ҳаммаси ҳаққоний ўтди, – деди Туркий тилли давлатлар кенгаши делегацияси раҳбари Омер Кожаман.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллий ҳокимиятдан оммавий тадбирларни, масалан, сайловчилар билан учрашувларни ўтказиш учун алоҳида алоҳида рухсат талаб қилинмаган. Бу умумеътироф етилган халқаро сайлов стандартлари асосида миллий сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришга ва бу борада амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилишга хизмат қилади.

Қолаверса, рўйхатдан ўтган ҳар бир сиёсий партияга сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилгани ҳам муҳим қадам бўлди. Шунга қарамай, барча партиялар сайлов кампанияси харажатларини қоплаш учун давлат маблағлари етарли бўлишини билдиришди, дейлиди брифингда.

 

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА