Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсманга ўтган йили 18 мингга яқин мурожаат тушган
19:21 / 2023-01-31

2022 йили Омбудсманга 18 мингга яқин мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг асосий қисми аҳолидан, 3,2 мингдан зиёди жазони ижро этиш муассасаларидан келган. Бундан ташқари, хорижий давлатлар фуқаролари, омбудсманларидан ҳам мурожаатлар қабул қилинган.

Мурожаатларни ўрганиш давомида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан ташкилот ёки мансабдор шахсларга таъсир чоралари шаклидаги 134 ҳужжат киритилган. Ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 42,5 фоизга ошган. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилишида шу ҳақда гап борди.  

Янги таркибдаги комиссия аъзоларининг жорий йилдаги илк йиғилишида Омбудсман Феруза Эшматова 2022 йилда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича самарали фаолият олиб борилганини таъкидлади.  

[gallery-10422]

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга, қонунчиликни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга ҳамда мониторинг фаолиятига, қийноқ ҳолатларининг олдини олишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳамда Омбудсман фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.  

Маълумки, Омбудсман фаолияти тўғрисидаги ҳисобот Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида ҳар йили эшитилади. Бундан аввал эса Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари билан биргаликда муҳокама қилинади.  

Комиссия аъзоларига Омбудсманнинг Қийноқларнинг олдини олиш, мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил, халқаро ҳамкорлик, ҳуқуқий тарғибот ва жамоатчилик билан ишлаш йўналишидаги фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди. 

Йиғилиш давомида мажлис кун тартибига қўйилган барча масалалар юзасидан аниқ таклифлар билдирилди ва комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.   

Н.Абдураимова, ЎзА