Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: Уч нафар собиқ ИИВ ходими ишга тикланди
09:33 / 2022-05-25

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, жумладан ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари бўйича кўплаб мурожаатлар тушмоқда.

Улар ўрганилиб, қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли давлат идораларига Омбудсманнинг асослантирилган хулосалари ва сўров хатлари киритилиши натижасида кўплаб мурожаатчилар ишга тикланган. 

Омбудсманга ички ишлар тизимида фаолият юритган ва ноқонуний ишдан бўшатилган 3 нафар собиқ ходим томонидан мурожаат келиб тушган ва улар Омбудсман назоратига олиниб,  Ички ишлар вазирлигига хулоса тақдим этилган. 

Натижада Омбудсман хулосалари инобатга олиниб, ҳозирда барча мурожаат муаллифлари бор махсус унвони билан ИИВ кадрлар сафига қўшилиб, орадаги узилиш даврини хизмат муддатига қўшган ҳолда хизматга тикланди ва ўз фаолиятини олиб бормоқда. 

Қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда ички ишлар тизимида таркибий ва ташкилий ўзгаришлар амалга оширилиб, ходимларнинг 85 фоизи қуйи тизимга ўтказилди. Бу жараёнда турли сабабларга кўра хизматдан бўшатилган ва ҳозирда хизматни давом эттириш истагини билдирган собиқ ходимларни ўз жойига тиклаш ҳам маълум бир вақт талаб этади. 

Мазкур ҳолатни тизимдаги ижобий ўзгариш ва давлат томонидан олиб борилаётган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар маҳсули сифатида кўриш мумкин. 

Н.Абдураимова, ЎзА