Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман Қорақалпоғистондаги ҳолатларни ўрганмоқда
12:44 / 2022-07-20

Шу кунларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Қорақалпоғистон Республикасида жорий йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, комиссия аъзолари бўлиб ўтган воқеалардан жабр кўрган фуқаролар, жумладан, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Умид Муҳамедов ва Искандар Икрамовлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқди. Маълум бўлишича, уларга тегишли бўлган автомашина бўлиб ўтган воқеалар оқибатида ёниб кетган. Автомашинанинг ҳолати воқеа содир бўлган жойга борган ҳолда ўрганилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси маъмурий биносига ўтказиш пунктида хизмат олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан суҳбатлар ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида хизмат олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Қорақалпоғистонда рўй берган воқеалар вақтида амалга оширилган ҳаракатлар, тартибсизликларни бартараф этиш бўйича қилинган чоралар ҳақида батафсил сўзлаб беришди. 

Ўрганишлар жараёнида комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари билан ҳам мулоқот қилишди. Улар билан мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар бўйича аҳолининг хабардорлиги, ушбу тартибсизликларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисидаги фикр алмашилди. 

Комиссия аъзолари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси маъмурий биноси ва ҳудуди хавфсизлигини таъминловчи ва ушбу воқеалар бўлган куни хизматда бўлган ходимлар билан учрашди. Суҳбат давомида Қорақалпоғистонда рўй берган воқеалар вақтида ходимлар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар, кўрилган чоралар ҳақида маълумотлар олинди. 



Гулноза Бобоева, ЎзА