Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: ноқонуний ишдан бўшатилган тўрт нафар фуқаро ишга тикланди
16:18 / 2023-10-31

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га 4 нафар фуқаро Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти бошқармасидан асоссиз ишдан бўшатилгани сабабли ишга тиклашда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига юборилган.  

Ҳолат Жиззах вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси давлат меҳнат назорат инспекцияси ходимлари билан бирга ўрганилган.  

Аниқланишича, тўрт нафар мурожаатчи иш жойида штатлар қисқартирилгани важи билан ишдан бўшатилган. Лекин бу жараён меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилмаган.  

Омбудсман ахборот хизмати хабарига кўра, шу сабабли мурожаатчиларни ишга тиклаш ва ойлик маоши ҳамда маънавий зарарларни ундириш бўйича фуқаролар манфаатида судга даъво ариза киритилди.  

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилди. Тўрт нафар мурожаатчи олдинги эгаллаб турган лавозимлари учун бўш штатлар мавжуд эмаслиги сабабли, уларга тенглаштирилган ва юқори бўлган вазифаларга тикланди.  

Шунингдек, уларнинг ҳар бирига ўртача 15 миллион сўмга яқин ойлик иш ҳақи ҳамда 6 миллион сўмдан маънавий зарар, жами  83 миллион сўмга яқин маблағ ундирилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА