Омбудсман мурожаатларни назоратига олди
Бухорода Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди. Тадбирда фуқаролар ишдан ноқонуний бўшатилгани сабабли ишга тиклаш, мавжуд таътили (декрет) пулини ундириш, уй-жой ва ер ажратиш, ижтимоий ёрдам, инсонпарварлик далолатномасини қўллашда амалий ёрдам бериш, кредит ва субсидия олиш масалалари бўйича мурожаат қилди.
Омбудсман ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Шу куни қабул қилинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олинди.
Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнованинг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари соат14:00 дан 17:00 га қадар ўтказилади.
[gallery-7397]
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА