Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: мурожаатлар асосида 1 миллиард 269 миллион сўм ундирилди
21:16 / 2024-07-17

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) томонидан жорий йил биринчи ярмида қандай ишлар амалга оширилди? Бу саволга Омбудсман ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова жавоб берди:

– Жорий йил биринчи ярмида фуқароларнинг мурожаатлари асосида 1 миллиард 269 миллион сўм ундирилди. Шундан салкам 261 миллион сўми фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига оид бўлди.

Фуқароларнинг қарздорлиги, соғлиғига етказилган зарарлар, моддий ва маънавий зарарлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар оқибатида юзага келган ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ мурожаатлар ўрганилиши натижасида жами 663,3 миллион сўмга яқин маблағ фуқаролар фойдасига ундирилди.

Хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 91 миллион сўмга яқин алимент тўловлари ундирилиши таъминланди.  

Алимент тўлашдан бош тортган 5 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 3 та ҳолатда эса жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, 18,4 миллион сўм миқдорида коммунал қарздорликнинг сўндирилишида, 51 миллион сўмлик турли жарималарнинг бекор қилинишида ва 7 нафар фуқарога турар жойга кадастр ҳужжатларининг расмийлаштирилишида ва ижтимоий уй ажратилишида кўмаклашилди. 

Шунингдек, Омбудсман томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида прокуратура органларига қилинган сўровларга кўра, 3 нафар масъулга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Омбудсман сўровига мувофиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг 10 нафар масъул ходими ўз вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун интизомий жавобгарликка тортилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА