Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман махсус муассасада яратилган шароитларни ўрганди
10:27 / 2024-01-08

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 20-сон жазони ижро этиш колониясида сақланаётган шахсларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида мониторинг ташкил этилди.

–Мониторинг давомида колония даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш бўлими, маҳкумларнинг умумий овқатланиш ошхонаси, яшаш саҳнлари кўздан кечирилди, –дейди Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова. –Колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга колония маъмурияти томонидан яратилган шарт-шароитлар, хизмат кўрсатиш жойлари, жазо муддатини ўташи давомида яқин қариндошларининг келиши, телефон орқали сўзлашуви, хат ва ёзишмалари, маҳкумлар кутубхонасидан фойдаланиши ва барча яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Минтақавий вакил томонидан колонияда жазо муддатини ўтаётган хўжалик ишларига жалб этилган 4-туркум маҳкумлари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ташкил этилди. Омбудсман қутилари кўздан кечирилди.

Шунингдек, қабул давомида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Х.М билан якка тартибда индивидуал суҳбат ўтказилди. Маҳкумнинг оила аъзолари томонидан қилинган мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

 

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири