Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман мактабида конституциявий билимлар тарғиб этилди
11:14 / 2025-12-10

Қарши давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан “Омбудсман мактаби” доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг вилоятдаги минтақавий вакили ташаббуси билан ташкил этилди. Унда минтақавий вакил Лола Саодатова, Қарши давлат техника университети ректори Шерзод Неъматов, вилоят ИИБ масъул ходими Мираббос Халилов иштирок этиб, талабаларга конституциянинг яратилиш тарихи, унга киритилган янги моддалар ва янгиланишларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди.

Тадбирда асосий қонунчилигимиз тарихи, қадим замонлардан бошлаб қонунларга ҳурмат муҳитининг шаклланиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан “Авесто”, Хаммурапи қонунлари, “Ясоқ”, “Темур тузуклари”, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” мисолида ҳуқуқий тарбия ва адолат тамойилларининг ривожланиши ёритилди. Шу билан бирга, амалдаги конституциямизнинг муҳим жиҳатлари, инсон қадрини олий қадрият сифатида белгилаб берган нормалар мазмуни талабаларга тушунтирилди.

Маърузачилар таъкидлашича, конституция халқимизнинг иродаси ва тафаккурини, келажакка бўлган ишончини ифодаловчи тарихий ҳужжат бўлиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида давлат ва жамият тараққиётининг асосий ҳуқуқий пойдеворини ташкил этади. Бош қомусимиз асрлар давомида халқимиз манфаатига хизмат қиладиган, адолат ва тараққиёт йўлида ишончли дастуриламал бўлиб келаётгани, унда белгиланган тамойилларга содиқ қолиш эса ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги алоҳида қайд этилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири