Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси – амалда
09:45 / 2022-08-04

Бухоро вилояти Жондор туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Пўлоти”, “Охших” ва “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида тадбир ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилояти минтақавий вакили томонидан  ташкил этилган тадбирда тинчлик ва барқарорлик бор жойда тараққиёт ва юксалиш бўлиши таъкидланиб, бу борада маҳаллаларнинг ўрни ва аҳамияти нечоғли юқорилиги қайд этилди. Инсон ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилиш йўналишида давлат органлари ва ташкилотлари  маҳаллалар билан ҳамкорликда ишлаши, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.  

Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.Хусейнова минтақавий вакил фаолиятини амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлиги масалаларида  бир қатор таклифларни илгари сурди. 

Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар бўйича ҳам таклифлар олинди. 

Тадбирда сўз олган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирларни мунтазам ўтказиб турилиши муҳим эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, улар келгусида бундай тадбирларни ўтказишда Омбудсман институти минтақавий вакили билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканликларини билдиришди.  


Зариф Комилов, ЎзА