Пойтахтимиздаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган спорт мактабида мини футбол бўйича “Омбудсман кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан “Халқаро инсон ҳуқуқлари куни” муносабати билан ташкил этилган спорт мусобақасида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Омбудсманлар ва қатор давлат ва нодавлат ташкилотларининг 10 га яқин футбол жамоалари иштирок этди.
Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда “Бизнес Омбудсман” жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва “Омбудсман кубоги”га сазовор бўлди. Кейинги ўринлар “Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси” ва “Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман” жамоаларига насиб этди.
[gallery-9927]
Шунингдек, мусобақада таъсис этилган турли номинациялар ғолиблари: “Энг зўр дарвозабон” (Шаҳзод Тўраев), “Энг зўр тўпурар” (Жасур Жумаев), “Энг зўр ўйинчи” (Азиз Йўлдошев) ҳам маълум бўлди. Омбудсманнинг махсус соврини “Касаба уюшмалари федерацияси”га топширилди.
Мусобақа ғолиби ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА