Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: комиссия аъзолари тергов ҳибсхонасида айбланувчилар билан суҳбатлашди
14:29 / 2022-12-27

Хабарингиз бор, Бухорода Нукус шаҳрида рўй берган воқеаларга доир суд жараёни давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари суд жараёнини кузатиб бормоқда.  

Комиссия раиси, Омбудсман Феруза Эшматова комиссия аъзолари билан бирга Бухоро вилоятидаги тергов ҳибсхонасига ташриф буюрди. Ҳибсхонадаги шарт-шароитлар, иситиш тизими ва озиқ-овқат таъминоти ўрганилди.  

Комиссия аъзолари тергов ҳибсхонасида сақланаётган А.Турданов, Н.Найымов, А.Нуратдинов, Б.Кадирбергенов, Б.Сейтназаров ҳамда Л.Каллыханова билан учрашди.  

Омбудсман ахборот хизматининг маълум қилишича, учрашув давомида улар сақлаш шарт-шароитларидан ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини, таъминотлари яхшилигини, шу билан бир қаторда суд жараёни ҳам қонуний тарзда ўтказилаётганини маълум қилган.  

Айбланувчи Н.Найымов қуйидагиларни маълум қилди:  

– Бу ерга келишдан бироз қўрққан эдим. Лекин хавотирларим бекор бўлиб чиқди. Шароитлар яхши, камералар иссиқ, озиқ-овқатлардан ҳам шикоятим йўқ.  

Б.Кадирбегенов ҳам Н.Найымовнинг сўзларини тасдиқлади.  

– Мен Д.Таджимуратовнинг гапларига ишониб, бўлиб ўтган ҳолатлар ва воқеаларда қатнашиб адашдим. Шу пайтгача Д.Таджимуратовни қўллаб келганман, лекин бизни юзлаштиришганида у фақат халқни ва бизни айблаб кўрсатма берди. Суд жараёнида ҳам фақат бизни айбламоқда. У халқини сотди, аслида бу ишларга у сабабчи. Шундан сўнг барчамиз унга қарши кўрсатма бердик.  

Шунингдек, А.Турданов ҳам тергов ҳибсхонасида ҳаммаси яхши эканлигини билдирди.  

Суҳбат давомида улар кўрсатмаларни ўз хоҳишлари билан бераётганини, уларга кўрсатма беришга бирор-бир шахс томонидан руҳий ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатмаётганини, ўзаро келишилмаган ҳолда Президентдан ва халқдан кечирим сўраганликларини маълум қилишди.  

Улар сайр учун 10-15 дақиқа берилаётгани, бироқ об-ҳаводан келиб чиқиб ўзлари рад этаётганини маълум қилишди. Қолаверса,  керакли пайтда тиббий хизмат кўрсатилаётгани ва ҳибсхонанинг барча ходимларидан миннатдор эканлигини билдирди.  

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари шу куни Л.Каллыханова билан ҳам учрашишди. У сақлаш шароитлари яхши эканлигини, ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди.  

Шунингдек, Л.Каллыханова ушлаш вақтида ҳам унга нисбатан ҳеч қандай руҳий ва жисмоний қийноқ бўлмагани, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни уйидан олиб чиқиб кетиш жараёнида тушлик қилиб олишига ҳам шароит қилиб бергани, тергов вақтида ҳам, ҳозирда ҳам кўрсатмаларни ўз хоҳиши билан бераётгани, қорақалпоқ халқига босим орқали ниманидир айттириш мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА