Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман кўмагида собиқ ходим муаммоси ҳал бўлди
15:01 / 2023-07-28

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бухоролик фуқаро Ф.Файзиев иш ҳақи ва бошқа тўловларни ундириш ҳамда бузилган меҳнат ҳуқуқлари бўйича мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Ф.Файзиев “Бухоро футбол клуби” МЧЖда 1990-2013 йилларда турли лавозимларда ишлаган. 2013 йил футбол клуби банкрот деб топилган. Клуб раҳбарияти томонидан “Бухоро ФК” МЧЖ ўрнига “Бухоро ПФК” МЧЖ ташкил этилган. Клуб фаолиятини давом эттираверган. Барча клуб ходимлари ва футболчилар тўлиқ янги ташкил қилинган клубга ишга ўтказилган. Бироқ, клуб фуқаро Ф.Файзиев олдида иш ҳақи ва мукофот пулларидан 33.808.533 сўм, хизмат сафари харажатларидан 30.052.322 сўм, жами 63.860.855 сўм қарздор бўлиб қолган.  

Ф.Файзиев “Бухоро профессионал футбол клуби” МЧЖда 2016-2018 йилларда менеджер лавозимида ишлаган. Ушбу даврда ҳам 23 ой учун, ҳар бир ойда 1.881.690 сўмдан тўланиши лозим бўлган жами 43.278.870 сўм ойлик маош пуллари тўланмаган.  

Фуқаро Ф.Файзиев бир неча маротаба Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳузуридаги махсус комиссияга ёзма равишда мурожаат этиб келган. Махсус комиссия фуқаро Ф.Файзиевнинг аризаси юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб келган бўлсада, “Бухоро ПФК” МЧЖ раҳбарияти фуқаро Файзулло Файзиев олдидаги қарзларни маълум муддатгача чўзилишини ва тўланишини маълум қилган ҳолда, кафолат хати бериб, бироқ амалда тўловларни амалга оширмаган.  

Мурожаатчи аризасида, иш вақтидан ташқари ҳам ишлагани сабабли, соғлиғи оғирлашгани, ҳаттоки, иш вақтида оёқлари ўзига бўйсунмай қолиб, оғир аҳволда тиббиёт бирлашмасига олиб кетилганида шифокорлар “Инсульт” ўтказганлигини ёзган.  

Барча ҳужжатлар ўрганилгач, Омбудсман ҳозирда 2-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро Ф.Файзиев манфаатига тўланмаган иш ҳақи, хизмат сафари харажатлари ва мукофот пуллари ва унга етказилган маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво ариза киритди.  

Суд томонидан Омбудсман даъво аризаси қисман қаноатлантирилди. “Бухоро профессионал футбол клуби” МЧЖдан даъвогар Ф.Файзиев фойдасига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун жами 91 278 870 сўм ҳамда маънавий зарар учун 10 000 000 сўм ундирилиши бўйича қарор чиқарди. Вилоят аппеляция суди ажрими билан ундириладиган жами сумма миқдори 104 миллион сўмга оширилди.  

Ҳозирда мурожаатчига 104 миллион сўм маблағ ундириб берилган.  

Зариф Комилов, ЎзА