Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман кўмагида маҳкумнинг никоҳи қонунийлаштирилди
18:24 / 2022-12-19

Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ким бўлишидан қатъи назар унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунларимизда қатъий белгилаб қўйилган. Шу жумладан, озодликдан маҳрум этилган, вақтинча тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг ҳам қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш бўйича зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилояти минтақавий вакили кўмагида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов ҳибсхоналаридан бирида сақланаётган маҳкумнинг шаръий никоҳини қонунийлаштирилишига кўмак берилганлиги ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан биридир.  

Суднинг тегишли қарори билан олти йилга озодликдан маҳрум қилинган О.И. шаръий никоҳда бўлган турмуш ўртоғи билан никоҳларини қонунийлаштирилишига ёрдам берилишини сўраб, Омбудсманнинг Андижон вилояти минтақавий вакилига мурожаат қилган.  

– Мурожаат қилувчи ҳамда унинг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Д.Қ. билан суҳбатлашганимда, уларнинг вояга етмаган фарзандлари борлиги, унга оталиқни белгилаш, маҳкум турмуш ўртоғи билан кўришиш, турли идораларга мурожаатларда никоҳлари қонуний эмаслиги туфайли муаммолар юзага келаётганлигини билдирди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг Андижон вилояти минтақавий вакили Гулнорахон Абдувоҳидова. – Ушбу мурожаат бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Тергов ҳибсхонасига Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими мутахассиси таклиф этилиб, инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда ҳибсхона раҳбарияти иштирокида тергов ҳибсхонасида сақланаётган, маҳкум О.И. ва шаръий турмуш ўртоғи Д.Қ. белгиланган тартибда қонуний никоҳдан ўтказилди. Уларга Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, унинг шаъни, қадр-қимматини улуғлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тушунчалар берилди, қонуний никоҳдан ўтганликлари тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА