Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман институти бугунги кун талаби асосида ишлаши учун бор куч ва имконият сафарбар этилади
16:36 / 2021-02-24

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Р.Коменда билан учрашди.

Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари иштирок этган учрашувда Ф.Эшматова ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари Омбудсман институти зиммасига мамлакатимизда қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш бўйича қатор вазифаларни юклаш билан бирга, унинг ваколатларини кенгайтириш масаласини ҳам илгари сураётганини қайд этди.

– Омбудсман институти бугунги кун талаби асосида ишлаши учун бор куч ва имкониятлар яратиб берилади, – деди Ф.Эшматова. 

– Хусусан, мурожаатлар билан ишлаш жараёнига ахборот-коммуникация технологиялари жалб этилиб, ариза ва шикоятларни ижобий ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларни тиклашда парламент, ННТ ва ОАВ билан ҳамкорликда самарали жамоатчилик назорати юритилади. Мурожаатларни ўрганиш давомида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тавсияларини бажариш самарадорлигини ошириш мақсадида институтнинг мониторинг-таҳлил фаолияти кучайтирилади. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ҳам ОАВ ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.  

Ўз навбатида, Р.Коменда ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари халқаро майдонда юқори баҳоланаётганини қайд этди. Шунингдек, жаҳондаги Омбудсман институтлари салоҳиятини баҳолаш бўйича фаолият юритувчи Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси Экспертлар гуруҳи баҳосига кўра, Омбудсман институти ўзининг халқаро позициясини мустаҳкамлаб, “Б” мақомга кўтарилганлиги билан яна бир бор табриклаб, келгусида Миллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи муассасалар Глобал Альянси Аккредитация бўйича кичик қўмита тавсиялари бўйича ишлаш ниятида эканини билдирди.  

Тадбирда шунингдек, 2021 йилдан Вакилнинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича фаолияти кучайтирилиб, мониторинг ташрифларига режа асосида ОАВ жалб этилаётгани ҳақида маълумот берилди.  

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзолиги доирасида 2021-2022 йилларда биргаликда амалга оширилиши назарда тутилган режа ва тадбирлар муҳокама этилди.  

 

ЎзА