Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: инсон ҳуқуқлари ҳимояда
12:17 / 2026-02-03

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган 4-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

– Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ёпиқ муассасада сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланиши, яшаш шароити ҳамда уларга яратиб берилган шарт-шароитларни ўрганишдан иборатдир. Мониторинг жараёнида муассасадаги камералар ва умумий биноларнинг санитария ҳолати, яшаш учун мўлжалланган хоналарнинг ҳолати, озиқ-овқат таъминоти, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, меҳнатга жалб этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди, – дейди минтақавий вакил Абира Ҳусейнова.

Шунингдек, маҳкумлар учун узоқ ва қисқа муддатли учрашувлар ўтказиладиган хоналар, адвокатлар ва терговчилар билан мулоқот қилиш учун ажратилган жойлар ҳам кўздан кечирилди. Муассасада ўрнатилган видеокузатув тизимлари ва хавфсизлик чоралари ҳолати ҳам ўрганилди.

Ташриф давомида “Омбудсман қути”ларига қолдирилган мурожаатлар ўрганиш учун олиб кетилди. Шунингдек, муассаса ҳудудида маҳкумлар билан умумий учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Қабулга ёзилган шахслар, шунингдек, айрим камераларда сақланаётган маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқлари таъминланиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Бундай мониторинг ташрифлари келгусида ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар учун муносиб шароит яратиш ҳамда қонунчилик талабларига амал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.