Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омад доимо мардники бўлади
09:37 / 2023-02-16

Кўпкари-улоқ азалдан туркий халқларнинг севимли ўйини бўлиб келган. Бу оддий кўнгилочар ўйин эмас, балки эр йигитларда жасурлик, эпчиллик ва довюракликни шакллантирадиган жиддий машғулот. Асосий масала совринга қўйилган қимматбаҳо нарса эмас, аксинча, чавандознинг абжирлиги, ҳақиқат ғалаба қозониши, адолат қарор топиши ва омад доимо мардники бўлишидир.

Фарғона вилоятининг Фурқат туманидан кўплаб номдор улоқчи чавандозлар етишиб чиққан. "Тажриба" фермер хўжалиги кенгликларида ўтказилган улоқ-кўпкари мусобақасида ҳам кўплаб чавандозлар ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Туман ҳокимлиги, секторлар ва ташаббускорлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ва қўшни республикалардан 400 дан ортиқ чавандоз иштирок этди. Жасурлик, мардлик, эпчиллик каби юксак фазилатларни намоён этган ўйинни 20 мингдан ортиқ мухлислар катта қизиқиш билан кузатди. Қизиқарли беллашувларга бой ўтган спорт ўйинида чавандозлар бузоқ, қўй, эчки, гилам каби совринларни, шунингдек, умра зиёратига сертификатни қўлга киритди. Энг кўп улоқ айириб, чапдастлик ва эпчиллик кўрсатган чавандозлар томошабинларнинг олқиши ва эътирофига сазовор бўлди. Шунингдек, тантанада дор ўйинлари ҳам ташкил этилди.

М.Сулаймонов,  

ЎзА