Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтинсойлик ёшлар меҳнат ярмаркасида ишли бўлди
10:14 / 2024-10-24

Сурхондарё вилоятида оталиққа олинган, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилмоқда.

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани прокуратураси, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган меҳнат ярмаркасида ҳам 36 та ташкилот, муассаса ва корхона 215 та бўш иш ўрни билан қатнашди.  

Оталиққа олинган, ишсиз ёшлар таклиф этилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларни иш билан таъминлаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бирига айлангани таъкидланди. Йигит-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиб, ўз бизнесини йўлга қўйиши учун ҳам барча шароит, қулай муҳит яратилгани қайд этилди.  

Меҳнат ярмаркасида иштирокчиларнинг 24 нафари тумандаги ташкилот ва корхоналарга ишга жойлашиш учун йўлланма олди. 30 дан ортиғига ҳуқуқий маслаҳат берилиб, меҳнат қонунчилиги тушунтирилди.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири