Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтинсойлик ўқувчи: “Учинчи Ренессанснинг фаол иштирокчиси бўламан”
12:41 / 2020-10-18

Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи, иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар, хотин-қизлар киритилиб, улар билан тизимли, манзилли иш йўлга қўйилади.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги Хўжаипок санаторийсида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. 

Президентимиз раислигида жорий йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур йўналишда эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизимини жорий этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди. 

Шунга мувофиқ эндиликда ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” юритилади. Бу аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар руйхати шакллантирилган “темир дафтар”дан алоҳида бўлади. Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи, иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар, хотин-қизлар киритилиб, улар билан тизимли, манзилли иш йўлга қўйилади.

Бу борадаги ишлар сифати ва самарадорлигини таъминлаш учун вилоятда “Аёллар ва Ёшлар дафтари”ни намунали ташкил этиш бўйича Термиз шаҳри ҳамда Олтинсой тумани танлаб олинган. Шунингдек, бошқа ҳудудларда ҳам дафтарларни юритиш ва руйхатга олиш бўйича штаблар фаолияти йўлга қўйилган. 

¬Аёллар ва ёшлар билан ишлашда янги тизимнинг жорий этилаётгани мамлакатимизда уларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди,¬деди вилоят ҳокими Т.Боболов.¬ Биз бугундан реал иш ўрнига эга бўлмаган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ва аёлларни аниқлаб, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритиш бўйича барча зарур чораларни кўрамиз. 

Улар билан манзилли ишлаймиз. Бу ишда хатога йўл қўйиш ёки лоқайдлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бунинг учун маҳаллалар кесимида ҳолат ўрганилиб, уйма-уй юриш орқали мулоқот қилиниб, эҳтиёжлари, қизиқишлари чуқур ўрганилади. Агар тизимли ишласак, барчага муносиб иш ўрни топиб берилади. Қизиқишларингиз ҳам қўллаб-қувватланиб, орзу-интилишларингиз руёбга чиқади.

photo_2020-10-18_12-40-46.jpg

Воҳа аҳолисининг 640 минг 721 нафарини 18-30 ёшдаги ёшлар ташкил этади. Олтинсой туманида 47 минг 783 нафар йигит қиз истиқомат қилмоқда. Уларнинг 7 минг 252 нафари мактаб ва касб-ҳунар коллежларини тугатиб ўқишга кира олмаганлар, олий таълим муассасаларини битирганлар, муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаб қайтганлар, ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги борлар ва чин етимлар ҳамда доимий иш ўрнига эга бўлмаган ёшлардир. Уйма-уй юриб, ўрганиш жараёнида дастлаб ана шу ёшларнинг рўйхати шакллантирилади. Қаерда ва қандай иш билан бандлиги аниқланиб, самарали ва тизимли иш олиб борилади. 

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А. Хўжақулов шу ҳақда маълумот бериб, “Аёллар ва Ёшлар дафтар”ларини юритиш тартибларини тушунтирди. 

Учрашув доирасида мутасадди раҳбарлар иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг ютуқ, ғоя, таклиф ва муаммолари тингланди. Жумладан, олтинсойлик Нилуфар Боқиева жорий йилда Президентимиз ғояси асосида хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизлик квота асосида Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганини фаҳр билан гапириб, ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун давлатимизга миннатдорлик билдирди. 

Жобу маҳалласида яшайдиган 8-синф ўқувчиси Рамзиддин Муҳаммадиев илк шеърлар тўплами китоб ҳолида чоп этилаётганини маьлум қилиб, ижодкор ўқувчиларга қаратилаётган эътибордан жуда мамнун эканини таъкидлади. Мамлакатимизда бошланаётган Янги ўйғониш даври, яъни учинчи Ренессанснинг фаол иштирокчиси бўлишга сўз берди. 

Очиқ мулоқотда йигит-қизлар ўз бизнесини йўлга қўйиш, тадбиркорлигини ривожлантириш учун кредит олиш, ишга жойлашиш, олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим йўналишида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларга ҳам таълим кредити ажратиш, ижод намуналарини китоб ҳолида чоп этиш каби кўплаб масалаларда мурожаат этди. Улар ўртага ташлаган муаммолар жойида ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Масалан, Чеп маҳалласида яшайдиган 23 ёшдаги вақтинча ишсиз Аюбхон Акрамхонов онаси билан янги уй қургани лекин, пандемия сабабли устини ёпиш учун қурилиш материаллари харид қилишга қурби етмай қолганини айтиб, ушбу масалада ёрдам сўради. Бу муаммо мутасаддилар иштирокида муҳокама этилгач, Аюбхонни қурилиш материали дўконига бириктириб, маҳалладаги иссиқхонага ишга жойлаштириш ва ойлик иш ҳақидан тўлаб бериш шарти билан зарур қурилиш материалларини олиб беришга келишилди. 

photo_2020-10-18_12-40-57.jpg

Ипоқ маҳалласида яшайдиган Зайниддин Сулаймонов икки ака-укаси билан икки гектар фойдаланилмай турган майдонда боғ барпо этиш учун ер ажратишда ёрдам сўради. 

-Ака-укалар оиламиздан узоқ хорижга чиқиб, меҳнат қилишдан кўра, ўз юртимизни обод этишга аҳд қилганмиз,¬дейди Аюбхон.¬Шу мақсадда оилавий мевали боғ барпо этмоқчимиз. Бу йил фермернинг даласидан бир гектар ер олиб, иккинчи экинга мош етиштирдик. Етарли маблағимиз бор. Агар фойдаланилмай турган майдондан ер ажратилса, серҳосил мевали боғ яратмоқчи эдик. 
Бу масала ҳам ўз ечимини топадиган бўлди. 

Очиқ мулоқотда ёшларнинг тўплаб масалалари жойида ҳал этилди. Ечими вақт талаб этиладиган масалаларга муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Тадбирда ўз таклиф ва ғоялари билан фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Учрашувда Ўзбекистон Ёшлар агентлиги директори Алишер Саъдуллаев сўзга чиқди.