Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтинкўллик аёлларнинг муаммолари ҳал этилмоқда
16:25 / 2020-12-24

Олтинкўл туманида «Аёллар дафтари»ни шакллантириш бўйича ўтказилган хатлов жараёнида аёлларнинг турли масалаларга оид мингдан зиёд муаммоси аниқланган.

Туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ана шу муаммоларни ҳал этиш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.  

– “Аёллар дафтари”ни шакллантириш жараёнида Ишчи гуруҳ аъзорлари томонидан тумандаги 38 минг нафарга яқин аёл билан суҳбатлашилди, – дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Зилола Тоштемирова. – Ўрганишлар давомида турли муаммолари бўлган 1 минг 504 нафар аёл “Аёллар дафтари”га киритилиб, улар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда. Аниқланган муаммолар бартараф этилмоқда.  

Бу борадаги саъйи ҳаракатлар давомида “аёллар дафтари”га киритилган опа-сингилларимиздан 10 нафарига тикув машинаси берилди. Шунингдек, ҳунармандлик, касаначилик йўналишларида иш олиб бораётган аёллар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам сўраган 60 нафар аёлга 5 миллион сўмдан имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

– Мен миллий тўн тикиш ҳунарини эгаллаганман, – дейди Янгиравон маҳалласида яшовчи Дилфузахон Юсупова. – Лекин ушбу ҳунар билан шуғулланиб, даромад топишга моливий имконим йўқ эди. Шу боис, молиявий кўмак олишимда кўмак берилишини сўраган эдим.  

Куни кеча менга имтиёзли кредит тариқасида 5 миллион сўм маблағ берилди. Бундан жуда хурсандман. Энди  материал ва бошқа зарур буюмларни олиб, тўн тикиш билан астойдил шуғулланиш, даромад топиш имконига эга бўлдим.  

Шунингдек, туман ҳокими ташаббуси билан жисмоний имконияти чекланган 15 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди. Бундан ташқари, эҳтиёжманд 502 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 50 тонна кўмир бепул тарқатилди.

Одамларни ҳаётидан рози қилиш, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган бу каби ҳайрли ишлар туманда изчил давом эттирилмоқда.  

[gallery-571]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМУРЗОҚОВ, ЎзА