Олтинкўлда 56 та эҳтиёжманд оилага бепул кўмир тарқатилди
Андижон вилояти Олтинкўл туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида газ бўлмайдиган маҳаллалар аҳолисига кўмир етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга бепул кўмир берилмоқда.
Маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар ҳамда мурожаатлардан келиб чиқиб туманнинг турли маҳаллаларида яшовчи 56 та эҳтиёжманд оилага 300 килограммдан бепул кўмир тарқатилди.
[gallery-4755]
– Совуқ кунлар бошлансада, етишмовчилик туфайли кўмир сотиб олишга имкон тополмаётган эдик, – дейди Далварзин маҳалласи Фаровон кўчасида яшовчи Адолатхон Алибоева. – Қийин бир шароитда бепул кўмир берилгани оиламизни беҳад қувонтирди. Бунинг учун давлатимизга, шу хайрли ишнинг бошида турган барча яхши инсонларга раҳмат.
Туманда кўмир захирасини яратиш, аҳолини кўмир ёнилғиси билан таъминлашга қаратилган ишлар белгиланган режа асосида давом этмоқда.
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ,
З.УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА