English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтинкўл туманига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди
14:53 / 2022-05-23

Халқ депутатлари Андижон вилоят Олтинкўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимининг тавсиясига асосан, Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб, Обидов Махамадмусо Орипжонович тайинланди.

Махамадмусо Обидов 1984 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. 2005 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк” Бунёдкор филиали пул муомаласи ва нақд пул маблағлари берилишини мониторинг қилиш бўйича махсус шўъбаси 1-тоифали мутахассиси вазифасида бошлаган.

2008-2022 йилларда Андижон вилояти инкассация бошқармаси пул тушумини назорат ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи, “Ўзсаноатқурилишбанк” Бунёдкор филиали пул муомаласи ва нақд пул маблағлари берилишини мониторинг қилиш бўйича махсус сектор мудири, пул муомаласи ва мониторинг қилиш махсус сектор мудири, филиал бошқарувчисининг ўринбосари, Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси банклар ва нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш бўлими бошлиғи, кредит ташкилотларини инспекция қилиш бошқармаси бошлиғи, Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Андижон бўлими бошқарувчиси вазифаларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Қўрғонтепа тумани “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган. 


ЎзА