Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтиндан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
12:25 / 2023-04-29

Маълумки, амалдаги қонунчилик талабларига кўра, республикамиз ҳудудига жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари божхона тўловларига тортилмаслиги белгиланган.

Ушбу меъёрдан ортиқ қисмига эса қонунчилик талаблари асосида божхона тўловлари ундирилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси 
ахборот хизматининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан Қозоғистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида божхона ходимларининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, эгнидаги нимчасига яширилган жами оғирлиги 131 граммга тенг бўлган олтин ломлари ва олтиндан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. 
Дастлабки сўровга кўра ушбу қимматбаҳо тошдан ясалган заргарлик буюмларининг умумий қиймати 65,5 млн сўмга тенг бўлмоқда. 
Ҳудди шундай яна бир ҳолатда, “Довуд-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган “Lada Largus” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, умумий оғирлиги 273,6 граммга тенг бўлган, дастлабки сўровга кўра, қиймати 136,8 млн сўмга баҳоланган қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмлари ва товар моддий бойликлар борлиги аниқланди. 
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ш.Маматуропова, ЎзА