Олтин яна қимматлашди
Нархи бир фоиз ошиши натижасида энди олтиннинг бир троя унцияси учун 2100 доллардан кўпроқ берилади.
Кеча Нью-Йоркдаги “Comex” биржасида декабрь ойи учун фьючерс нарх 17,7 доллар ёки 0,85 фоиз ўсиб, 2107,15 долларга етган. Кумушнинг ҳам қиммати кўтариляпти.
Олтин нархи ўтган жума куни кечқурун АҚШ макростатистикаси эълон қилингандан сўнг оша бошлади.
Федерал захира тизимининг навбатдаги мажлиси 13 декабрда ўтади. “CME Group” маълумотига кўра, таҳлилчиларнинг 97,8 фоизи ҳисоб ставкаси 5,25-5,5 фоиз атрофида сақланиб қолишига ишоняпти.
Мельбурндаги “Capital.com” йирик бозор таҳлилчиси Кайл Родда “Bloomberg” агентлигига маълум қилишича, рецессиянинг илк аломати пайдо бўлиши биланоқ олтин қимматлашиб боради.