English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Олтин водий” 45 ёшда
18:24 / 2024-07-04

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги “Олтин водий” газетаси ташкил этилганининг 45 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари, тегишли давлат идоралари ходимлари иштирок этди.

Зарафшон шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиланишларни мунтазам ёритиб бориш, аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш ва маънавиятини бойитишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган “Олтин водий” газетаси айни пайтда қарийб 6 минг нусхада, ўзбек ва рус тилларида чоп этилмоқда.

[gallery-18134]

Тадбирда таҳририят жамоасига вилоят ҳокимлигининг “Ташакурномаси” ва компьютер жамланмаси тантанали равишда топширилди. 

— Таҳририятимиз фаолиятида сўнгги йилларда кўп яхши ўзгаришлар амалга оширилди, - дейди “Олтин водий” газетаси бош муҳаррири Гулшанда Бобомуродова. - Нашр электрон почтаси, шунингдек, инфографика йўналиши ривожлантирилди. Бундан кейин ҳам замон талабларига мослашган ҳолда ўқувчиларимиз сафини кенгайтириш, маънавий-мафкуравий сиёсатда матбуот олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, газетамизнинг ўқишлилик даражасини  ошириш учун бор имкониятларни сафарбар этамиз.

Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА